
Самарқандда яқин орада икки қаватли экскурсия автобуслари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Икки автобусни Тошкентда 2015 йилда даблдекерлар ҳаракатини бошлаб берган пойтахтнинг Aznur Travel компанияси етказиб берди. Компания вакилларига кўра, ҳозирда шаҳарнинг асосий обидаларини қамраб оладиган ҳаракатланиш йўналиши тасдиқланиши кутилмоқда.
Йўловчилар учун 8 тилдаги аудиотур ишлаб чиқилмоқда. У орқали йўналишдаги объектлар ва Самарқанд тарихи ҳақида билиш мумкин.

Фото: «Газета.uz»
Тошкентдаги каби Самарқандда ҳам автобусларга чипталарни кун бўйига берилиши режалаштирилмоқда: йўловчилар бекатда тушиб қолиши, шаҳарнинг у ёки бу қисми билан танишиши ва саёҳатини келгуси рейсда давом эттириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар