Тошкент шаҳар ҳокимлигига биринчи хорижлик ходим ишга олинди. Бу ҳақда, ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаевга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мэрияси департаменти вакили Ким Ю Шик шаҳар ҳокимининг пойтахт маъмурияти фаолияти тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ишларига масъул маслаҳатчиси бўлди.
IT соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида соҳани ривожлантириш билан шуғулланган ва Сеулдаги барча жамоат жойларининг бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминланиши бўйича лойиҳада иштирок этган.
Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди.
Жанубий кореялик мутахассис билан бир йиллик шартнома тузилган. Ҳоким маслаҳатчисига маошни Сеул мерияси тўлайди, Тошкент ҳокимлиги эса унинг яшаши ва қатнови учун кетган харажатларини қоплайди.
«Маслаҳатчининг асосий вазифалари — Тошкентда ҳам Сеулдагидек шаҳар бошқаруви бўйича ситуацион марказ яратилишидан иборат. Ягона марказ орқали шаҳарда коммунал соҳа, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор чоралар кўриш тизимларидаги барча вазиятларни онлайн режимда кузатиш мумкин. Унга кўчалардаги барча кузатув камералари ҳам уланади. Буни Smart City унсурларидан бири дея ҳисоблаш ҳам мумкин, аммо бу мутлақо алоҳида лойиҳа», — таъкидлади Алишер Тиллаев.
Ким Ю Шик ҳокимликка шаҳар кадастр хизматига веб-жойлашув тизимини жорий этишга ҳам ёрдам беради. Бу келишув Жанубий Кореянинг GEO2 компанияси билан амалга оширилган. Айни вақтда ҳокимлик, GEO2 ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривжжлантириш вазирлиги қошидаги «Unicon.uz» маркази иштирокида уч томонлама қўшма корхона тузилган.
Янги тизим нотариал хизматлар фаолиятидаги қоғозбозликларни бартараф этишга хизмат қилади.
«Тизимни жорий этишнинг мазмуни шундаки, ҳар бир фуқаро ўз хонадонида мобил телефони ёки компьютер орқали барча кадастр ҳужжатларидан фойдаланиш ва солиқ тўлаш имконига эга бўлади. Нотариал хизматлар ҳам ўз хизматларини тақдим этишда электрон базадан фойдалана олади», — деди ҳоким ўринбосари.
Алишер Тиллаев бу тижорий лойиҳа эканини таъкидлаб ўтди. Унинг қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади. Давлат божидан ташқари, хизматлар учун комиссион тўлов ҳам белгилаб олинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео)
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!