23:30 / 04.04.2018
9 120

Жиззахда 2 Nexia тўқнашиб, ёниб кетди ва 8 киши ҳалок бўлди (видео)

Жиззахда 2 Nexia тўқнашиб, ёниб кетди ва 8 киши ҳалок бўлди (видео)
Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-34 «Жиззах—Гагарин» йўлининг 49-километрида икки Nexia тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40 атрофида юз берган. Ижтимоий тармоқлар, Telegram’даги оммабоп каналларда воқеа жойидан видео ва фотолар пайдо бўлган.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ҳайдаб келаётган Nexia «Жиззах—Дўстлик» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган арнасойлик 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia билан тўқнашиб кетган.

Фото: Telegram / @kduzb
Тўқнашувдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомобилда бўлган барча — жами саккиз киши ҳалок бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 2 Nexia тўқнашиб, ёниб кетди ва 8 киши ҳалок бўлди (видео)