17:53 / 10.04.2018
5 673

Клавиатурада тез матн териш сири топилди

Клавиатурада тез матн териш сири топилди
Финляндиянинг Аолто университети олимлари матнни қандай қилиб тўғри ва тез териш мумкин, деган саволга жавоб топишди. Бу борадаги тадқиқот натижалари Sciency Daily журналида чоп этилди, деб ёзади Даракчи нашри.

Синов дунёнинг 200 мамлакатида махсус веб-сайтда рўйхатдан ўтган 169 минг киши иштирокида ўтказилди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, матнни тез терадиганлар нисбатан кам хато қилишади. Аксинча, секин терадиганлар ҳарф қидириш ва хатоларни тузатишга кўпроқ вақт сарфлайдилар.

Тез теришнинг яна бир хусусияти бир вақтнинг ўзида бир нечта тугмачаларни босишдир. Тез матн терувчилар кейинги белгини ҳам деярли бир вақтда боса олади.

Ўртача матн терувчилар минутига 52 та сўз терган. Олимларнинг айтишича, бу жуда кам. Негаки, ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ёзув машинкасида шунча вақтда 60-90 та сўзни тера олганлар, тажрибали машинкачилар эса, 120 тагача сўзни тера олишган.

Тадқиқот натижалари асосида олимлар бир неча тавсия ишлаб чиқишди. Булар, имкон қадар бехато ёзиш, чунки уни тузатиш кўп вақт олади; керакли тугмаларни олдиндан босиш; осон бўлиши учун клавиатурага қарамасдан матн теришни ўрганиш. Олимлар, шунингдек, зарур кўникмани йўқотмаслик учун матн териш билан тез-тез шуғулланиб туришни маслаҳат беришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Клавиатурада тез матн териш сири топилди