
Сурхондарёнинг Бойсунидаги Паданг қишлоғини эшитганмисиз? Бойсундан чиқишда ўша машҳур Омонхона қишлоғига етмасдан чапга кирилади. Ушбу қишлоқда «Бойсун баҳори» халқаро этнографик фестивали ўтказилиши учун қизғин тайёргарлик кетмоқда.
Паданг қишлоғидан 8 км нарида жойлашган магнитли тоғ ҳақида эшитганмисиз? Ушбу ҳудуд хариталарда 38°16'55.55" шимолий кенглик, 67°14'52.69" шарқий узунликда белгиланган.
Маҳаллий аҳоли бу ерни «магнитли жой» деб аташади. Бир қараганда, баландликка чиқилаётгандек кўринадиган бу қияликда тезлик узатмаси нейтрал ҳолатга қўйилса ва тормоз босилмаса, баландликдан тушиб келаётган машина яна орқага кетади. Йўлга сув қуйилса — у ҳам тепага қараб оқади.

Сув қуйилса тепага қараб оқади
Бошни айлантирувчи бу синоатнинг сабаби нима экан? Аномалиями ёки оптик иллюзия? Бунга фақат мутахассислар жавоб бера олиши мумкин...
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар