
Уй жой олди-сотдисида қарз йўқлиги ҳақида фуқароларнинг маълумот олиши босқичма-босқич тўхтатилади
“Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда давлат нотариал идораси идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали:
2019 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) электр ва газ таъминоти;
2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотларни мустақил олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар