
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 14 апрель соат 01.00ларда Обод МФЙ Гулзор кўчасида яшаган, 1982 й.т. Ф.К. уйи ҳаммомида электр чироғини ёққан вақтида шу ерда бўлган 50 литр ҳажмли газ баллонидан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада ҳаммом олдида жойлашган ўтинхонанинг ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Ф.К. ҳамда бирга яшаган онаси, нафақахўр, 1953 й.т. М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар