23:44 / 17.04.2018
7 810

Ўзбекистонда диний йўналишдаги янги телеканал очилади

Ўзбекистонда диний йўналишдаги янги телеканал очилади
Фото:«Asr.uz»
Ўзбекистонда мавжуд бўлган бир неча диний таълим муассасалар фаолиятини умумлаштирувчи, янги таълим муассасаси — Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги асосий медиа тузилма — “Зиё” медиа маркази ташкил этилади. Унинг асосий вазифаси: диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, Ўзбекистонлик алломалар ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган диний-илмий меросини, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда “Зиё” медиа маркази ишини самарали ташкил этиш мақсадида уни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет тармоғи, замонавий телестудия, телевизион ускуналар жамланмаси, компьютер техникалари, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари билан таъминлайди.

Шунингдек, “Зиё” медиа маркази 2021 йилнинг 1 майига қадар тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича замонавий телестудия ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси ва бошқа моддий-техника ресурсларини олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда диний йўналишдаги янги телеканал очилади