15:04 / 19.04.2018
4 663

Ўзбекистон — йил кашфиёти! Халқаро мукофот муборак!

Ўзбекистон — йил кашфиёти! Халқаро мукофот муборак!
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси 15-19 апрель кунлари Глобал тадбиркорлик тармоғи (ГТТ) доирасида Истанбул шаҳри (Туркия)да ўтказилаётган Глобал тадбиркорлик конгрессида иштирок этмоқда. Мазкур конгрессда 170 та давлатдан 2000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Мазкур тадбирдаги «Compass awards» (ГТТ даги фаол давлатларни тақдирлаш маросими)да Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни инобатга олиб, «Ўзбекистон — йил кашфиёти» номинацияси бўйича 170 та давлат орасида тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган одилона ислоҳотлар эътироф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Одилхон Тожиев, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоцияцияси кузатув кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов Глобал тадбиркорлик тармоғи президенти Жонатан Ортманс билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ГТТ билан Ўзбекистон кенг қамровли ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди ҳамда Ўзбекистоннинг ГТТга расман аъзолигини мустаҳкамловчи меморандум имзоланди.

Унга кўра, халқаро майдонлардан фойдаланиш, стартапларни, бизнесни қўллаб-қувватлаш, халқаро даражадаги йирик тадбиркорлар томонидан ёш тадбиркорларимизга маҳорат дарсларини ўтказиш, юртимизда тадбиркорлик экосистемасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш каби масалаларда мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Конгрессда Глобал тадбиркорлик тармоғининг Ўзбекистондаги вакили этиб Ҳикмат Абдураҳмонов қайта сайланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон — йил кашфиёти! Халқаро мукофот муборак!