
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ, дастурчи мутахассис бўлиб ишлайдиган фуқаро банк ҳисоб рақамидан кўп миқдордаги пулларни ўмарганини аниқлаган, деб ёзмоқда UzNews нашри.
Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 20 апрель куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2017 йил январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Қорасув бўйи кўчаси 117-уйда яшовчи, “Фидо Бизнес” МЧЖ етакчи дастурчи мутахассиси, 1982 йилда туғулган И.Мухаметханов компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан кириб, банк ҳисобидаги рақамдан 89.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўғирлаганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, И.Мухаметханов ҳозирда қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар