Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланди
Фото: «Gazeta.uz»
Беруний тумани ҳокими Фарход Эрманов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар берди «Gazeta.uz».

Маълумот учун, Фарход Эрманов 1958 йилда таваллуд топган. У 1995-1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004-2010 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, 2010 йилдан буён эса Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаб келган.

Бу пайтгача вилоят ҳокимлиги вазифасини Илгизар Собиров бажариб келаётган эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар