
23-24 апрель кунлари Ички ишлар вазири лавозимида узоқ йиллар (1991-2005) давомида фаолият юритиб келган, бугунги кунда Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов масъул ходимлар билан бирга Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон туманида очиқ мулоқот ўтказди, деб ёзмоқда Azon.uz.
Ғиждувон туманидаги йиғилишда бевосита қатнашдим. Ушбу учрашувда муҳокама қилинган мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноят ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш ҳақидаги гаплар бир томон бўлдию, муқаддас Ислом дини ҳақида З.Алматов томонидан билдирилган фикрлар бир томон бўлди. Алалхусус, Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб Ислом дини ҳақида дадил фикр юритгани, Қуръони каримнинг кўп нусхада чоп этилиши, Қуръони карим мусобақалари, Тошкент Ислом университетининг халқаро академияга айлантирилиши каби диндаги қатор янгиликлар санаб ўтилди ва йиғилиш якуни кулминацион воқеа билан тугади.
Зокиржон Алматовнинг илтимоси билан туман бош имом хатиби томонидан минбардан туриб дуойи фотиҳа қилинди. Зални Қуръон сураларининг гўзал садолари қамраб олди… Ажиб манзара…
Аксарият тингловчилари профилактика инспекторлари ва ҳукумат вакиллари бўлган расмий йиғилишда дуойи фотиҳа қилиниши динга бўлган ижобий қарашлар ўлароқ катта воқелик бўлди. Аввалгиларига ўхшамас деганларидек, бунақаси ҳали бўлмаган!
Хайрли ишлар бардавом бўлсин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар