21:28 / 26.04.2018
5 898

Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун патент олишни соддалаштирди

Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун патент олишни соддалаштирди
Ўзбекистон Россияда меҳнат мигрантларига патент расмийлаштириш жараёнида керакли бўлган рус тили бўйича сертификат олиш ва суғурта тўлови билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилди, деб хабар беради Sputnik.

«Биз бу босқичда патент олишда керак бўлган рус тили бўйича сертификатни олиш муаммосини ҳал қилишга қарор қилдик. Ҳозир бу жараён ишга туширилиб, биз бу сертификатларни ўзимиз бера оламиз. Шунингдек, биз Россияга келиш ва патент олиш учун зарур бўлган суғурта масаласини ҳам ҳал қилдик», — деб таъкидлади ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили.

Ҳозирги вақтда яна бир муҳим масала — Ўзбекистонда берилган тиббий ҳужжатларни Россияда амал қилишини таъминлаш масаласини ҳал қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

«Бунинг учун Россия томонидан билдирилган бир нечта талабларни бажариш керак. Бу оддий жараён эмас. Агар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни амалга ошира олса, ўйлайманки, яқин вақтларда бу масалани ҳам ҳал қила оламиз», — деди ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили.

Бундан ташқари, республика бўйлаб меҳнат мигрантлари учун рус, инглиз, немис, корейс тилларини ўрганиш ҳамда керакли бўлган касблар (пайвандловчи, қурувчи) бўйича бепул ўқув курслар очилмоқда.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу ўқув курслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадагилар учун бепул ташкил қилинган.

Шунингдек, бу ерда рағбатлантириш тизими ҳам бор, агар икки ойлик ўқув курси якунида ўқувчи яхши натижаларни кўрсатса, у учинчи ойга ҳам қолади.

«Умуман олганда ўқиш муддати бошланғич билим ва кўникмаларига боғлиқ. Ўқув машғулотлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган коллежларда амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда уларнинг сони 16 тани ташкил қилади. Деярли ҳар бир вилоятда иккитадан бундай коллежлар бор. Бундай истак билдирган барча ўзбекистонликларга сифатли таълим олиш имкониятини беради», — дейилади хабарда.

Жорий йилда Ўзбекистон Россияга 50 мингдан ортиқ меҳнат мигрантларини юборишни режалаштирган. Иккинчи ярим йилликда рекрутинг фаолияти тўғрисида қонун қабул қилинади. Бу жараёнга хусусий компанияларни жалб қилиш натижасида мигрантларни марказлашган ҳолда йиғиш вазифаларини сезиларли даражада кенгайтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун патент олишни соддалаштирди