12:26 / 27.04.2018
7 702

Шавкат Мирзиёевнинг «Навоийазот»га амалга оширган ташрифи (видео)

Шавкат Мирзиёевнинг «Навоийазот»га амалга оширган ташрифи (видео)
Президент Матбуот хизмати «Навоийазот» АЖда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 апрель куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу лойиҳалар билан танишгани тасвирланган видеони эълон қилди.

Кимё саноатининг энг йирик корхонаси — «Навоийазот» акциядорлик жамиятида учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар «Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш», «Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қуриш» ва «Азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаларидир.

Умумий қиймати 1,7 миллиард доллар бўлган ушбу қувватлар Хитой, Япония ва Швейцария билан ҳамкорликда барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев мазкур корхоналар қурилишининг бориши билан танишган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг «Навоийазот»га амалга оширган ташрифи (видео)