
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги “Истиқлол” санъат саройининг майдонига кўчирилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Мана шу хабардан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари Шайҳонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласида яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи Холида холанинг хонадонига ташриф буюрдилар. Холида хола бундан хабар топганини ва мамнунлигини, адолат қарор топди дея, Президентни қайта-қайта дуо қилаётганини айтган.
"Шу кунларга етиб келганимга шукр. Ҳамма бўлаётган хайрли ишларни ўз кўзим билан кўраётганимга шукр", — деган Холида хола ва ҳазил ўрнида "9 май куни узун лимузин машинасида додамнинг номи қайд этилган майдонга олиб боринглар", деган кулиб.
Холида хола бугунги кунда икки невара, беш эвара бағрида соғ-саломат ҳаёт кечирмоқда, дейилган ҳокимлик хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар