
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафотларидан сўнг ўринларига байъат қилиши мумкин бўлган лирорта пирни тавсия қилганмилар? Мазкур саволга устоз Мубашшир Аҳмад қуйидагича жавоб бердилар.
Савол: Ассалому алайкум, устоз. Тариқат йўлига кирмоқчи эдим. Ҳозирги кунда кўп пирларни маслаҳат беришди, лекин уларнинг шариатга тўғри келмайдиган гаплари бор эканлигини эшитиб, иккиланиб турибман. Марҳум шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобларини ўқиганимдан кейин бунга амин хам бўлдим.
Эшитишим бўйича, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам Нақшбандия тариқати пири бўлган эканлар. Саволим шуки, у кишидан кейин ўринларига байъат қилиш мумкин бўлган пир борми? Ёки сиз билган шариатга қараб иш тутадиган шайхлар бор бўлса, маслаҳат берсангиз жуда миннатдор бўлар эдим. Илтимос, шу масалада ёрдам беринг. Олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ўзингиз «қўл берадиган» муршид Қуръон ва Суннатга амал қиладиган, ҳаётини шариатга мувофиқ ўтказадиган бўлиши шарт. Сиз бу тўғрида иккиланиб тўғри қилгансиз, жуда диққатли бўлиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари гарчи тасаввуф устози ҳам бўлсаларда, бировни бу ўринга тавсия қилганларидан хабаримиз йўқ.
Аммо диёримизда Нақшбандия тариқати муршидларига мунтасиб бўлган аҳли илмлар бор. Шахсийда уларнинг номларини айтиб ўтамиз.
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад
Манба: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар