13:33 / 02.05.2018
3 990

Автомашина олиб бераман деб 100 нафар ҳамюртимизни чув туширган сохта тадбиркорлар ҳибсга олинди (видео)

Автомашина олиб бераман деб 100 нафар ҳамюртимизни чув туширган сохта тадбиркорлар ҳибсга олинди (видео)
Тошкент шаҳрида орзу ҳаваслар билан йиғиб-терганига автоулов сотиб олишни ният қилган 100 нафар юртдошимизнинг соддалигидан фойдаланган сохта тадбиркорлар жиноий гуруҳи қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа марказининг маълум қилишича, 6 ой давомида фаолият юритган "Жасмин бизнес", Прайм Инвест лизинг" ва "Прайм авто лизинг" МЧЖлар аслида мижозларга автомашина етказиб бериш бўйича JM Ўзбекистон ОАЖ билан ҳеч қандай шартномага эга бўлишмаган. Пухта ўйланган режа асосида фаолият олиб борган устамон лизинг компанияси директори АкмалТўлаганов ҳеч қандай ҳужжатларга қўл қўймаслик мақсадида ёш қизларни ишга олиб улардан ўзининг ғаразли режаси йўлида фойдаланган.

Сохта лизингчилар кўрсатилган муддатда ўз машинасини талаб қилиб келган айрим мижозларга бошқа фирмалардан ижарага олинган автомобилларни бериб, уларни вақтинчалик тинчлантириб туришган.

"Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан фуқаролардан лизинг шартномалар асосида қабул қилинган комиссион тўловлар, шунингдек, фирманинг банкдаги ҳисоб рақамига туширилган пуллар турли йўллар билан ўзлаштирилиб, фуқароларга жами 2 млрд 21 млн сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланган", - дейди Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчиси Ўткир Чиналиев.

Уюшган жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ҳибсга олинган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача деган мақолни ушбу фирма эгалари англаб етмаган кўринади. Чунки ўз қилмишларининг миси чиқиши ёки ўзганинг хаққини осонгина ҳазм қилиш мумкин эмаслигини вақтида англашганда бугун панжара ортида ўтирмаган бўлар эди. Фирибгар лизингчиларнинг кейинги тақдирини эса суд ҳал қилади. Мазкур ҳолат юзасидан тайёрланган видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш имкионига эгасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашина олиб бераман деб 100 нафар ҳамюртимизни чув туширган сохта тадбиркорлар ҳибсга олинди (видео)