Президент фермерлар билан суҳбатлашди

Президент фермерлар билан суҳбатлашди
Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги “Беш садафермер хўжалиги даласида бўлди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Вилоят фермерлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатда пахтани қўшқатор тарзда экишнинг самараси, кластер усулининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Кластердан энг катта мақсад - сифат ва даромад. Пахта етиштиришни кластерларга топширсак, дала ишлари тизимли ва ўз вақтида бўлади, даромад ошади, деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ёшларни малакали кадрлар қилиб вояга етказиш, одамларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар