Шавкат Мирзиёев 22 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ёрдамчиси ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев 22 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ёрдамчиси ҳақида гапирди
Фото: «Ўзбекистон 24»
Ўзбекистонда ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари маошини ошириш, турмуш шароитини яхшилаш масалалари кўриб чиқилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Норин туман ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

Давлат раҳбари бу мазкур тизимларда учраётган порахўрлик, тамагирлик ҳолатларининг олдини олиш учун зарурлигини таъкидлади.

— Яқинда бир туман ҳокимининг ёрдамчиси 22 минг доллар билан қўлга тушди. Бу қанақа гап? Ҳокимликда ишлайдиган масъул ходим фирибгарлик билан шуғулланиб юрган бўлса. Бундай ҳолатларга узил-кесил чек қўйиш керак, — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Умурбек Отаназаров икки кишини Жанубий Кореяга шартнома асосида ишга юборишини айтиб, 8 минг доллар олаётган пайтда ушланганди. Суриштирув давомида унинг 12 нафар фуқародан олдинроқ худди шу йўл билан жами 22 минг 400 доллар олгани аниқланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар