20:26 / 03.05.2018
4 394

20 минг АҚШ долларини сотишга уринган 4 нафар эркак қўлга олинди (видео)

20 минг АҚШ долларини сотишга уринган 4 нафар эркак қўлга олинди (видео)
Бош прокуратура қошидаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ИИББ билан биргаликда ноқонуний равишда валюта айланишига қарши тадбир ўтказди, деб хабар беради UzNews.

Шайхонтоҳур тумани бошқармаси ходимлари 54 миллион 780 минг сўм эвазига 6 600 АҚШ доллари миқдоридаги валюта сотилишининг олдини олди.

Чилонзор тумани бўлинмаси ходимлари эса 20 минг АҚШ долларини 164 миллион 400 минг сўмга сотишга уринган тўрт нафар эркакни ушлашга муваффақ бўлди. Ушбу туманда яна бир шу турдаги ҳолат аниқланган: 9200 АҚШ долларини 74 миллион 796 минг сўмга сотишга уринишган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 20 минг АҚШ долларини сотишга уринган 4 нафар эркак қўлга олинди (видео)