23:30 / 08.05.2018
6 551

Алишер Усмоновга туризмни ривожлантириш таклиф этилаётган ҳудуддан пост олиб ташланди

Алишер Усмоновга туризмни ривожлантириш таклиф этилаётган ҳудуддан пост олиб ташланди
Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғига олиб борувчи йўлда жойлашган пост олиб ташланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида Норин туман ҳокимлигида ўтказган видеоселектор йиғилишида мазкур масала кўтарилган эди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиқўрғон туман бўлинмаси раҳбари Исмоил Мамажонов йиғилишда сўзга чиқиб, туманнинг Нанай, Заркент, Поромон ва бошқа қишлоқлари ўзининг сўлим табиати билан машҳур эканлиги, бироқ ҳозирда бу манзилларда жойлашган дам олиш масканлари, болалар оромгоҳлари қаровсиз ҳолга келганлигини маълум қилганди. Бу ҳудудларга олиб борувчи йўлда пост жойлашгани қийинчиликлар туғдираётганини таъкидлаб, уни бошқа ерга кўчиришни таклиф қилганди.

Президент ушбу таклифни қўллаб-қувваб, постни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилиши, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида эса USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновга таклиф берилишини билдирганди.

Видеоселекторнинг эртасигаёқ ҳудудда ишлар қизғин тус олди. Нанай йўлида жойлашган пост олиб ташланди. Дам олиш масканлари ва оромгоҳларнинг ҳолати мутасаддилар томонидан кўздан кечирилиб, бажариладиган ишлар кўлами белгиланди.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
— Нанайликлар давлат раҳбарининг ташаббусидан жуда мамнун десам ҳеч нарса айтмаган бўламан. Нанай таркибига бугунги кунда 7 қишлоқ, 12 та маҳалла киради, салкам 30 минг аҳолиси бор. Пост олиб ташланганидан сўнг ҳувиллаб қолган бозоримиз ҳам жонланди. Ушбу хайрли ишлар ёзги мавсум олдидан амалга оширилаётгани айни муддао бўлди. Чунки бу ерда дам олгани нафақат водий ёки республиканинг бошқа ҳудудлари, ҳатто қўшни давлатлардан ҳам меҳмонлар келади, — дейди қишлоқдаги «Соҳибкор» МФЙ раиси Ҳусниддин Абдуллаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмоновга туризмни ривожлантириш таклиф этилаётган ҳудуддан пост олиб ташланди