21:09 / 09.05.2018
6 212

Тошкентда Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги аввалги ўрнида очилди (фото, видео)

Тошкентда Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги аввалги ўрнида очилди (фото, видео)
9 май, Хотира ва қадрлаш куни уруш йилларида 15 болани асраб олган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи ёдгорлиги ўзининг аввалги ўрни — Халқлар дўстлиги майдонида очилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Соат 13:00 да — ёдгорликнинг очилиш вақтида майдон атрофига икки юзга яқин киши тўпланди. Кўплар ёдгорлик пойига қўйиш учун гуллар билан келди.

Халқлар дўстлиги саройи қаршисида 1982 йилда ўрнатилган ёдгорлик 2008 йилда шаҳар четига кўчирилган эди. Сарой «Истиқлол», Халқлар дўстлиги кўчаси ва шу номдаги метро бекати «Бунёдкор»га ўзгартирилди.

Ўтган йили ёдгорлик «Дўстлик» боғига (собиқ Бобур боғи), бу йил баҳорда эса президент ташаббуси билан дастлабки ўрнига қайтарилди. Сарой ва метро бекатига ҳам эски номи қайтарилди.

Ёдгорлик очилиши арафасида «Халқлар дўстлиги» метро бекати яқинидаги автобус бекати қайтадан қурилди.


Бекат қуёш панеллари, автобуслар ҳаракати жадвали акс эттирилган электрон пешлавҳа, кондиционер, тўловларни қабул қилиш учун терминаллар ҳамда мобил ускуналарни қувватлаш учун USB-портлар билан таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги аввалги ўрнида очилди (фото, видео)