19:12 / 17.05.2018
7 781

«Эски жува»да рейд: тошбақалар сотувининг олди олинди (фото)

«Эски жува»да рейд: тошбақалар сотувининг олди олинди (фото)
Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича ҳудудий инспекцияси инспекторлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Эски жува»​ бозорида олиб борилган тезкор рейд тадбири даврида тошбақа, булбул ва типратиконларни савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати Kun.uz‘га маълум қилди.

Хабар қилинишича, «​Эски жува»​ бозорида олиб борилган рейд тадбирида фуқаролар Э.Р.Пирметов, А.Б.Қурбонов, А.А.Ахмедов ёввойи ҳолдаги жами 21 та тошбақа, 7 та булбул ва 1 та типратикон савдоси билан ноқонуний шуғулланаётгани аниқланган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ундан ташқари, Тошкент шаҳрида жойлашган «Янгиобод» ихтисослаштирилган бозорида олиб борилган тезкор рейд тадбири даврида ёввойи ҳолдаги жами 15 та тошбақа, 9 та типратикон, 1 та колвор илон, ва 4 та чумчиқсимонлар оиласига мансуб қушлар билан ноқонуний равишда савдо қилиш ҳолатлари аниқланиб, барча олиб қўйилган ёввойи ҳайвонлар ўрнатилган тартиб асосида табиатга қўйиб юборилган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
«Ҳозирги кунда ҳудудлардаги мавжуд бозорларда, аҳоли пунктларида ноқонуний тарзда ёввойи турдаги қуш, ҳайвонларни сотилмаслиги юзасидан доимий тарзда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда», дейди қўмита масъул ходими.
Хабарда айтилишича, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Эски жува»да рейд: тошбақалар сотувининг олди олинди (фото)