Русланбек Давлетов: «Бизни қийнаётган бюрократиядан холи бўлишимиз керак» (видео)

  • 18-05-2018, 00:30
  • 1 330
  • Жамият
  • Русланбек Давлетов: «Бизни қийнаётган бюрократиядан холи бўлишимиз керак» (видео)
    Вашингтонда «Америка Овози» мухбири Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов билан интервью уюштирди.

    Журналистнинг саволларига жавоб берар экан, қисқа муддатда ислоҳотларни амалга ошириш ва адолатли жамият қуриш осон эмаслигини, ҳозир электрон давлат хизматлари турлари ва қамровини кенгайтириш орқали жамиятни қийнаётган бюрократиядан холи бўлишга ҳаракат қилинаётганини таъкидлаб ўтган вазир.

    Ўзбекистонда суд мустақиллиги ҳақида сўз кетар экан, мухбир «Америка бу борада қандай ёрдам кўрсатиши мумкин?» деган саволни ўртага қўяди ва «Адлия вазирлиги АҚШнинг ўз ғояларини сингдиришга уриниши эҳтимолидан чўчимайдими», деб қўшимча қилади.

    «Ҳар бир жамиятнинг ўзига хос қадриятлари, маданияти ва анъалари бор ва бошқа андозаларни 100 фоиз қабул қила олмаслиги табиий ҳол. Масалан, АҚШнинг ўзида ҳам турли Штатларда қонун стандартларида ҳар хил ёндашувлар, катта фарқлар бор. Шундай экан, бу ерда бир-бирига қайсидир стандартларни, ғояларни сингдириш эмас, тажриба алмашиш ва ўрганиш нуқтаи назаридан ҳамкорликлар ўрнатилмоқда», деб жавоб берган Русланбек Давлетов.

    Суҳбатни тўлиқлигича қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

    » » Русланбек Давлетов: «Бизни қийнаётган бюрократиядан холи бўлишимиз керак» (видео)