
Тошкент шаҳрида бир гуруҳ саҳоватли инсонлар эҳтиёжи бор инсонлар учун саҳарлик таомини (ош, етказиб бериш ҳам) бепул тарқатмоқдалар.
Azon.uz'га маълум қилинишича, саҳарлик таоми қуйидаги кишиларга бепул тарқатилади:
– Ногирон;
– Бемор;
– Мусофир;
– Талаба ва саҳарликка таом тайёрлашга имконияти бўлмай қолган кишиларга.
Фейсбук фаоли Абдувоҳид Атаметовнинг айтишича, бу хизмат ҳозирча Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ичида амал қилади. Ниятимиз: шаҳримизнинг барча туманларида шу хизматни ташкил қилиш. Ҳомийлик ва ҳамкорлик таклифи бўлса, қабул қилинади. Мурожаат учун телефон: +998 98 307 54 97 (Абдувоҳид).
Шунингдек яна бир саховатли инсон Абдуқодир Набиев ҳам шу хизматни қилиш истагида эканини ёзган ҳолда, ҳозирча Шайхонтоҳур туманига етказиб беришини айтган. Мурожаат учун телефон: +998 97 750 15 25. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар