09:53 / 23.05.2018
5 776

Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтириш бўйича 10000та овоз тўплаган биринчи петиция

Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтириш бўйича 10000та овоз тўплаган биринчи петиция
Коллаж: «Xabar.uz»
«Менинг фикрим» порталига жойлаштирилган транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши таклиф этилган жамоавий мурожаат 8 кун ичида 10000дан ортиқ овоз тўплади ва Олий Мажлис палаталари кўриб чиқишга киритиладиган дастлабки петицияга айланди, деб ёзади Хабар нашри.

Cкрин: «Менинг фикрим»
Мазкур петиция муаллифи Артур Тажиев ўз мурожаатини Ўзбекистон иқлими иссиқ эканлиги, пардалар ҳам тақиқлангани сабабли орқа ўриндаги болалар жазирама ва офтоб уришидан азият чекиши мумкинлиги билан изоҳлаган.

У давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш учун автомобилнинг олди ойнасини пулли асосда 70 фоизга қорайтиришга рухсат бериш ва бундай машиналарни ички ишлар органларида рўйхатга қўйишни таклиф этган.

Порталда ушбу таклифни ёқлаганлар ҳам, қарши чиққанлар ҳам кўплаб изоҳлар қолдиришди. Кенг муҳокамага сабаб бўлгани учун ҳам бу петиция қисқа муддат ичида керагича овоз тўплай олди.

Энди ваколатли давлат органлари 60 кун ичида мурожаатни кўриб чиқиб қарор чиқаришлари шарт. Бунда мурожаатнинг ташаббускори ваколатли орган томонидан ташкил қилинган мурожаатни кўриб чиқиш йиғилишларига таклиф этилиши мумкин.

Ваколатли орган қабул қилган қарор «Mening fikrim» порталида эълон қилинади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтириш бўйича 10000та овоз тўплаган биринчи петиция