“Open budget”да лойиҳалар учун овоз бериш бошланди

“Open budget”да лойиҳалар учун овоз бериш бошланди

Бугун, 22 август куни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2026 йилдаги иккинчи мавсуми доирасида фуқаролар учун овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, овоз бериш 31 август куни соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўз ҳудудида амалга оширилишини истаган лойиҳаларни танлаб, уларни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Овоз бериш жараёнида иштирок этишнинг бир неча усули мавжуд. Жумладан:

  • “Open budget” порталининг веб-саҳифаси;

  • порталнинг Андроид ва iOS учун мўлжалланган мобил иловаси;

  • Telegram’даги расмий бот орқали.

Фуқаролар овоз бериш муддати якунлангунга қадар ўзлари маъқул деб топган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашлари мумкин. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ йўналтирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар