23:06 / 23.05.2018
4 537

Самарқандда газ баллони ичига аёллар рўмолларини яшириб олиб кириш ҳолати аниқланди

Самарқандда газ баллони ичига аёллар рўмолларини яшириб олиб кириш ҳолати аниқланди
Фото: «Дарё»
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси «Жартепа» чегара божхона пости ходимлари мамлакатга ноқонуний йўллар билан товар олиб кирмоқчи бўлган шахснинг қилмишини фош этишди. Бу ҳақда, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига асосланиб, «Дарё» хабар берди.

Фуқаро Л.Н. қўшни давлатдан кириб келаётиб, божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида, ўзи томонидан тўлдирилган «Йўловчи божхона декларацияси» ва божхона ходимлари билан ўтказилган оғзаки савол-жавоб вақтида божсиз олиб ўтиш меъёрларидан ортиқча маҳсулотлари йўқлигини маълум қилди.

Фото: «Дарё»
Шундан сўнг унинг бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бир қарашда автомашинада гўёки ҳеч қандай ортиқча нарса юкланмаган эди. Аммо божхоначилар автомашина юкхонасига ўрнатилган сиқилган газ балонини синчиклаб кўздан кечиришганда унинг ичида газ ўрнига умумий баҳоси 4374000 сўмлик 243 та аёллар рўмоли яшириб қўйилганлиги аниқланди ва қонунбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан суд адолатли қарор чиқарди. Суд ҳукмига кўра унга энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, яъни 861200 сўм жарима жазоси тайинлади ва аёллар рўмоллари давлат эгалигига мусодара қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда газ баллони ичига аёллар рўмолларини яшириб олиб кириш ҳолати аниқланди