Евгений Владимирович Биргер 23 май куни «Ўзбекистон почтаси» миллий почта оператори бош директори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Gazeta.uz нашри.
Евгений Биргер 1960 йил 19 майда Москва вилоятида туғилган. Москва электротехника алоқа институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. Турли йилларда Россия Алоқа вазирлиги почта алоқаси департаментига раҳбарлик қилган, «Россия Почтаси"ни стратегик ривожлантириш кенгаши аъзоси бўлган.
22 май куни Тошкентдаги #MITCROADMAP2018 конференциясида сўзга чиққан Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» туб ислоҳотларга муҳтож эканини таъкидлаб, почтанинг ташкилот фаолияти ва фуқаролар ҳаётига чуқур интеграциясини кўзда тутувчи «Почта 2.0» лойиҳасини намойиш қилган эди.
Февралда президент Шавкат Мирзиёев хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиб, илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда «Ўзбекистон почтаси"ни ислоҳ қилиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқишни топширган эди.
2016 йил 19 январдан «Ўзбекистон почтаси"га Шуҳрат Отамуҳамедов бош директор бўлиб ишлаб келаётган эди. 12 май куни у Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди