
Халқаро Пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Ўтган йили декабрда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида айни университетни ташкил этиш зарурияти ҳақида гапириб ўтганди. Шу йил 24 май куни эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Эндиликда янги ташкил этилган олийгоҳнинг биринчи ректори этиб, ХПК раҳбари, журналист Шерзод Қудратхўжаев тайинланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаевга журналистларга таълим бериш бегона фаолият эмас. У бунга қадар Ўзбекистон Миллий университетида ҳам талабаларга дарс берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар