17:16 / 29.05.2018
5 463

Бош прокуратурада янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Бош прокуратурада янги лавозим тайинлови амалга оширилди
Азиз Мухторович Эшбеков
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2018 йил 24 майдаги буйруғи билан Азиз Мухторович Эшбеков Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

А.Эшбеков 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси президенти девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳида бошлаб, Жиззах ва Тошкент вилояти прокуратураси органларида терговчи, прокурор ёрдамчиси ва бўлим катта прокурори, Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси прокурори, Ўзбекистон Республикаси президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича хизмати инспектори, Бош прокуратура соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ва иккита бўлим ташкил этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратурада янги лавозим тайинлови амалга оширилди