12 яшар Убай қори Яҳёев Ёшлар телеканалининг «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди. Кўрсатув бошловчиси ундан Қуръони Каримнинг 3 та турли оятларини айтиб беришини сўради. Убай қори эса барча оятларни хатосиз қироат қилиш баробарида бу оятлар Каломуллоҳнинг нечанчи пораси таркибига киришини ҳам айтиб берди.
Эслатиб ўтамиз, Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг ўғли Убай Яҳёев 8 ёшида Қуръонни ёд олган. У ўтган йили, 11 ёшида Болгариянинг Несебр шаҳрида яқинда бўлиб ўтган «Чегарасиз математика–2017» математика бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида қатнашиб, 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математик орасида ўз ёш босқичи бўйича олтин медалига сазовор бўлган. Бундан ташқари, Убай рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билиши билан тенгдошларидан ажралиб туради.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди