09:02 / 31.05.2018
6 690

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди
Рашиджон Қодиров (ўнгдан биринчи) Шуҳрат Узоқов билан биргаликда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари йиғилишида. Тошкент. 2014 йил 8 октябрь. Фото: «Genproc.gov.ru»
Бир неча кун муқаддам айрим хориж оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров халқ тилида «Сангород» деб аталадиган маҳбуслар даволанадиган калонияда даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ушбу хабарларни «Xabar.uz»нинг вазирлик тизимидаги манбаси тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Рашиджон Қодиров тахминан икки ҳафта олдин қон босимидан азият чекиб, «Сангород»га ётқизилган. Ҳозирги пайтда унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Шу йилнинг 22 февралда ҳибсга олинган Қодиров бош прокуратура расмий хабарига кўра, товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш моддалари бўйича айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди