date
views 5 665

Президент ёшларни танлов асосида раҳбарликка тайинлаш бўйича қарорни имзолади

Президент ёшларни танлов асосида раҳбарликка тайинлаш бўйича қарорни имзолади
Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин

Қарорга мувофиқ эндиликда 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танлови ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса – энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Бунда танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади.

Танлов ғолиблари «Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури»га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқиши ҳамда мазкур курсларни ўтагандан кейин тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши белгиланди.

Манбa: sputniknews-uz.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ёшларни танлов асосида раҳбарликка тайинлаш бўйича қарорни имзолади