
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Қобилов лавозимидан озод этилган. У журналист Бобомурод Абдуллаев ишида қораловчи прокурор сифатида фаолият кўрсатган эди.
«UzNews.uz»нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Баҳром Қобилов Бош прокуратурадаги бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтгунга қадар, айни мана шу бошқармада алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи лавозимида фаолият юритган.
Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармасида фаолият бошлагунга қадар эса Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуроратурасида прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳром Қобиловга қадар бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида, Бош прокурорининг 2018 йил 18 майдаги буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси бошлиғи лавозимига тайинланган Коленко Евгений Вячеславович фаолият юритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар