21:17 / 02.06.2018
4 104

Ўзбекистонда паспортдаги «миллати» устунини олиб ташлаш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда паспортдаги «миллати» устунини олиб ташлаш таклиф этилмоқда
Mening Fikrim порталида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортида «миллати» устунини олиб ташлаш ҳақида таклиф пайдо бўлди.

Бундай таклиф мамлакат халқини янада жипслаштириши, ҳар бир фуқаро ўзини бир миллат сифатида қабул қилиши учун пайдо бўлган. Бу барчамиз учун келажакни қуришда албатта таъсир кўрсатади, деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мамлакатимизда «миллати» тўғрисида қабул қилинган қатор ҳужжатларга эътибор қаратишни хоҳлайман. Кўплаб давлатларда бу графа ўзида бошқа маънони англатади. Миллат (nationality) сўзи этносга эмас, балки мамлакат фуқаролик жамиятга тегишлилик сифатида тушунилади. Ўзбекистоннинг барча фуқароси фуқаролик қонунларига кўра бир миллат, бироқ, шу билан бирга, маълум бир этноснинг қисми ҳисобланади, дея таъкидлайди ташаббускор.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароси паспортида «миллати» графасини олиб ташлашни тўғри деб ҳисоблаймиз, дея хулоса қилган муаллиф.

Ҳозирча мурожаат 800 дан ортиқ овоз олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда паспортдаги «миллати» устунини олиб ташлаш таклиф этилмоқда