18:20 / 03.06.2018
6 084

Судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказларида берилади

Судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказларида берилади
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар 1 июнь кунидан бошлаб судланмаганлик (судланганлик) тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши лозим. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига таяниб Даракчи хабар берди.

Мазкур марказ манзили сифатида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, метронинг «Минор» бекати яқинидаги муассаса кўрсатилган.

Вилоятлар ҳудудида жойлашган шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар юқоридаги маълумотномани олиш учун, яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигига қараб, вилоят марказидаги Адлия бошқармалари қошидаги Давлат хизматлари марказларига учраши керак.

Шу билан бирга, маълумотномани олиш учун анкетани тўлдириш йўли билан электрон равишда «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказларида берилади