09:02 / 05.06.2018
8 725

Андижонда эркак аёлини ўйнаши билан кўриб бўғиб ўлдирди

Андижонда эркак аёлини ўйнаши билан кўриб бўғиб ўлдирди
М. О. 2018 йилнинг 19 январь куни соат 14:00лар чамасида оила аъзолари билан вақтинча яшаб келаётган Андижон вилояти Бўз тумани хонадонда турмуш ўртоғи М. М.ни номаълум эркак киши билан бирга бўлганлигини, ушбу шахс дераза ойнаси орқали хонадондан чиқиб қочиб кетганлигини кўриб, турмуш ўртоғи Мавлудани ушбу номаълум эркак киши билан жинсий алоқада бўлганликда айблаб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни хонадон меҳмонхонасига олиб кириб, қўллари билан бўйин соҳасидан бўғиб қасддан ўлдирган.

2018 йил 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган М. О.га оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда Бўз туман суди Sof.uz нашрига.

Туман судининг ҳукми билан М. О.га нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда эркак аёлини ўйнаши билан кўриб бўғиб ўлдирди