
Тошкент вилоятида «бедарак йўқолган» эркакнинг жасади ўз уйидан топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
2017 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 16 сентябрь куни турмуш ўртоғи Ҳ.А. уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилади.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида «бедарак йўқолган» эркакнинг жасади ўз уйидан топилди.
Маълум бўлишича, марҳумнинг уйида ёлланиб ишлаган, муқаддам судланган Б.С. уй бекаси билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 17 сентябрь куни Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида унинг бошига болға билан уриб ўлдиради. Сўнгра иккиси биргаликда жасадни ҳовлига кўмиб юборади.
Б.С. ва З.А. қўлга олинди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.