10:25 / 07.06.2018
5 074

Сергелидаги ёғоч уйлар тақдирига ойдинлик киритилди

Сергелидаги ёғоч уйлар тақдирига ойдинлик киритилди
Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида оммавий ахборот воситалари воситалари ходимлари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳисобот берди, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилмоқда.

Жумладан, у туман ҳудудида жойлашган ёғоч уйлар ҳақида ҳам маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 70 гектарни ўз ичига олган ёғоч уйлар ҳудуди инвесторларга янги кўп қаватли уй-жой қуриш учун бўлиб берилади. Яъни, инвесторларга ёғоч уйларда истиқомат қиладиган аҳолига туманнинг бошқа ҳудудидан кўп қаватли уй қуриб бериш шарти қўйилади. Инвесторларга янги кўп қаватли уйлар қуриш учун туман ҳокимлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилади. Аҳоли янги қурилган кўп қаватли уйларга кўчгандан сўнг, ёғоч уйлар бузилиб ўрнига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Янги уйлар қурилишида ҳудудда ижтимоий объектлар ҳисобга олинади. Яъни ҳудудда мактабгача таълим муассаси, мактаб, касалхона, спорт майдончаларини қуриш ҳам режалаштирилган.

Ҳокимнинг айтишича, аҳолига кўп қаватли уй-жойлар қуриб фойдаланишга топшириш бўйича 4 йиллик қурилиш дастури доирасида ўтган йил ҳудудда 4 минг 40 та хонадон қуриб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 5 минг 40 та хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелидаги ёғоч уйлар тақдирига ойдинлик киритилди