10:53 / 07.06.2018
5 939

Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари бир кунда ишдан олиниб, лавозимга қайта тайинланди

Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари бир кунда ишдан олиниб, лавозимга қайта тайинланди
Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари бир вақтда лавозимдан озод этилган ва шу вақтнинг ўзида Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори билан ўз туманларига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб қайта тайинланган.

Тошкент шаҳрида 11 туман бўлиб, шундан 10 тасида ҳокимларга ариза ёздирилган, фақат Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров бундан мустасно. У 2017 йилнинг декабридан буён туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келмоқда.

«Kun.uz» маълумотига кўра, туманларда тўртта сектор бошлиқлари ишдан олиниб, вақтинча в.б сифатида лавозимда қолдирилган.

Айни вақтда туманлар раҳбарлари:
Бектемир тумани - Шопўлат Шораҳматович Асқаров (...)
Мирзо Улуғбек тумани - Шавкатбек Турдиевич Иргашев (шу йилнинг апрелидан буён)
Миробод тумани - Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов (2017 йил апрелидан буён)
Олмазор тумани - Бахтиёр Султонович Раҳмонов (шу йилнинг майидан буён)
Сергели тумани - Нозим Бахтиёрович Ҳусанов (шу йилнинг майидан буён)
Учтепа тумани - Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов (шу йилнинг майидан буён)
Чилонзор тумани - Даврон Абдулаҳатович Ҳидоятов (2017 йил апрелидан буён)
Шайхонтоҳур тумани - Баҳодир Рихсиалиевич Ғоибназаров (2017 йил декабридан буён)
Юнусобод тумани - Бахтиёр Ҳасанович Абдусаматов (2017 йил апрелидан буён)
Яккасарой тумани - Сарвар Ташматович Маҳаметов (...)
Яшнобод тумани - Дилмурод Раҳматжонович Турдиев (2017 йил апрелидан буён).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари бир кунда ишдан олиниб, лавозимга қайта тайинланди