
«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида ижарага бериладиган кўп қаватли уйларни қуриш ҳақида петиция ҳозирча 320та овозни йиғди.
«Тижорат банклари маблағлари ҳисобидан пойтахтимиз, вилоятларнинг маъмурий ва йирик саноат марказларида ижарачилар учун кўп қаватли уйлар қуриш ва шартнома асосида бериш уй-жой муаммосини ҳал қилишда ижобий қадам бўлади», - дейилади матнда.
Қайд этилишича, ижарада туришни хоҳловчилар кўп қаватли уйни фойдаланишга топширган банкда ҳисоб рақам очади ва шу ҳисоб рақамига ижара пулини ўтказиб боради. Ушбу ўтказма банкда сақланади ва ижарачи ижара пулини тўламаган ёки тўлашдан бош тортган вақтда бадал банк ҳисобига автоматик ўтиб кетади, банк ва ижарачи ўртасидаги шартнома бузилади.
Агар ижарачи мунтазам равишда ижара пулини тўласа ва оқилона фойдаланса, 10-15 йил давомида уй ижарачининг номига ўтказилиши тўғрисидаги шартни белгилаб қўйиш ҳам мумкин. Фойдаланиш даврида уйга етказилган зарарлар ва барча коммунал тўловлар ижарачи томонидан тўланади.
«Бундай усулда уй-жойларнинг ижарага берилиши натижасида кўплаб иқтисодий-ижтимоий, демографик ва кадрлар муаммолари ҳал бўлади. Узоқ ҳудуддан келган кадрларнинг оилалари қулай ва шинам ижара уйларида туриши кадрларнинг ҳам барча эътиборини бемалол ишига қаратишига имконият яратади. Натижада ижара уйларининг қора бозордаги норасмий шаклига барҳам берилиб, ижара пуллари банк ҳисоб рақамига тушади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ижарага олиб яшаш учун банклар томонидан ижарачиларга кўп қаватли уйлар қуришни таклиф қиламиз», - дейилади мурожаат матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автотранспортдан фойдаланиш учун талаб этиладиган мажбурий ишончнома олиш тизимини бекор қилиш таклиф этилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар