22:05 / 10.06.2018
4 167

Ўзбекистонлик сиёсатчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби этиб тасдиқланди

Ўзбекистонлик сиёсатчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби этиб тасдиқланди
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиблигига тасдиқланди. Бундай қарор Хитойнинг Циндао шаҳридаги ШҲТ саммитида қабул қилинди, дея хабар беради «Газета.uz».

2016 йил 1 январда ШҲТ бош котиби сифатида фаолиятини бошлаган Рашид Алимов (Тожикистон) ушбу лавозимда 2018 йил охиригача иш юритади.

Норовнинг ваколати 2019 йил 1 январдан 2021 йил 31- декабргача муддатда амалда бўлади.

Маълумот учун, Владимир Норов турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик сиёсатчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби этиб тасдиқланди