07:00 / 11.06.2018
4 345

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳисобига чекловсиз хорижий валюта ўтказиш имконияти яратилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳисобига чекловсиз хорижий валюта ўтказиш имконияти яратилди
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ҳужжатга жисмоний шахслар — резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига нақд хорижий валюта ҳеч қандай чекловларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзгартиришлар киритилган.

Шунингдек, жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган, банк ҳисобварағидан ва банк картасидан ечилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда топилган хорижий валюта ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳисобига чекловсиз хорижий валюта ўтказиш имконияти яратилди