Фото: «Xabar.uz»
Фарғонадаги метан газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлашда содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.
«Xabar.uz» порталига маълум қилишларича, «Nexia» русумли автомобилга газ тўлдирилаётган пайтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган киши шохобча ходими бўлганми ёки автомобил ҳайдовчисими, аниқлик киритилмаган. Бошқа ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу Фарғонада ушбу ойда рўй берган биринчи ҳодиса эмас. 1 июнь куни Фарғона шаҳрида Ш.Рашидов кўчасида жойлашган «Mig Oil Metan» МЧЖга қарашли автомашиналарга метан газ қуйиш шохобчасида Қўштепа туманида яшовчи нафақахўр С.С. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасига газ тўлдираётган вақтида автомашинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган ва оқибатда бир киши ҳалок бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди