
Тошкент вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинланди, шу пайтга қадар Худайбергенов Артик Турсинханович Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ИИБ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
"UzNews.uz"нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасининг хабарига кўра, подполковник Худайбергенов Артик Турсинханович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Эслатиб ўтамиз, отаси Турсинхон Худойберганов 2010—2016 йилларда ҳам Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган. 2017 йилнинг январидан буён Президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар