12:57 / 16.06.2018
3 767

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасига борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасига борди (фото)
Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. Давлат раҳбари жорий йил 15 июнь куни бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Клиникада 4 янги бино фойдаланишга топширилган, қолганлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирланган. Тоза ва шинам палаталар, беморлар билан индивидуал ишлаш учун хоналар ташкил этилган, замонавий ташхис ускуналари ўрнатилган.

«Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур янги клиникани республиканинг шу ихтисосликдаги шифохоналари учун таянч муассасага айлантириш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва бошланғич босқичдаёқ даволаш амалиётини ривожлантириш, бу борада чет элдаги илмий-тиббий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, руҳшунос мутахассислар тайёрлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасига борди (фото)