08:57 / 17.06.2018
3 906

Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
Кеча, 16 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон дунёси учун шодлик ва шукроналик, хайр-саховат айёми бўлган қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро табрик алмашди.

«Туркия Президенти ушбу муборак кунларда Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази қурилишига тамал тоши қўйилишини юқори баҳолади ва ушбу марказ маърифий исломни ривожлантириш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой меросини дунё ҳамжамиятига етказишда катта хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Томонлар олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар яхши анъанага айланиб бораётганини, икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари кун сайин мустаҳкамланаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари савдо, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризм, инфратузилма ва бошқа муҳим соҳалардаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.

Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик, қардошлик ва бир-бирига ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатларни ҳамда қўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди