20:14 / 17.06.2018
4 255

Фейсбукда русийзабон кимдир нимадир ёзибди

Фейсбукда русийзабон кимдир нимадир ёзибди
Кимдир провокацион руҳда нимадир ёзибди. Ўзбек блогерларига тегизиб ёзибди.

У фақат ўз саҳифасида ёзган (бутун Фейсбукда ёзолмайди), аммо унинг ёзганини олиб "мана" деб кўтариб чиқиб, катта нарсага айлантиришдан умматга нима фойда? Ҳа, айнан умматга, чунки биз биринчи навбатда мусулмонмиз. Буни қилаётганлар балки ёмонликни қасд қилмагандир, аммо натижа - ўшани ўйлашимиз керак.

Буни нима учун ёзаяпман?

СССР тарқалган пайтни яхши эслайман. Бу жараён 1988-йиллардан бошланди. Ошкоралик, эркинлик келтирган улкан яхшиликларни кўролмаганлар бўлди ўшанда. Омманинг, асосан ёшларнинг эътиборини яхши нарсалардан олиб, бошқа нарсаларга йўналтиришга уриниш бўлди ва бу бесамар бўлмади. Ёшлар онги ошкоралик ваъда қилиб турган буюк нарсалардан, уфқда кўринган яхшиликлардан чалғитилиб, ўзгаларга нафрат қилиш томонга бурилган эди. Онгларда чалғиш юз берди. Бунинг оқибатида хунук ишлар содир этилди.

Бу ишлар баъзиларнинг ғаразли нияти меваси бўлган бўлса, баъзиларнинг ақлсизлиги натижаси бўлди.

Диний соҳада ҳам шу бўлди – эътибор яхшиликлардан бурилиб, бошқа нарсаларга чалғитилди, йўқ жойдан нафрат моддаси ҳосил қилинди ва унинг градуси сунъий оширилди.

Мана бу бўлаётган уриниш шунга ўхшаш эмаслигига ким кафолат беради?

Кимдир мусулмонларнинг ҳоли яхшиланаётганини кўриб, "буни бузмасак бўлмайди" - деган хулосага келган бўлса-чи? Биз эса туппа-тузук бировнинг ноғорасига ўйнаётган бўлсак-чи?

Яхшиликлардан чалғимайлик! Ҳеч бир қавмнинг келажаги ўзга бировнинг қўлида эмас – ўзининг қўлида. Шундай бўлган ва шундай бўлади! Ёв келиб яксон қилса ҳам қавмнинг ожизлигидан бўлади.
Муҳаммад Шакур

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фейсбукда русийзабон кимдир нимадир ёзибди