Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.
Маълумот учун: республикада ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган, алоҳида рўйхатга киритилган маҳсулотлар сертификатлаштирилиши лозим. Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизимида маҳсулотлар мувофиқлигини тасдиқлашнинг тавсия этилаётган чизмалари (жами 9 та) қўлланилади.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи яна битта чизма – 7А амалга киритилади. У битта ташқи савдо контракти доирасида четдан келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади. Сертификат 1 календарь йилидан ошмаган муддатга берилади.
7А чизмаси бўйича сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиш зарур:
• маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо контракти;
• маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув.
Ҳужжат 1.07.2018 йилдан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Ўзстандарт» «Боржоми» минерал сувининг тегишли талабларга жавоб бермаслигини аниқлади

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади

Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти устидан назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда

Қатор маҳсулотлар экспорти учун энди президент ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди

Газ ўлчагич асбоблари қачон даврий текширувдан ўтказилиши белгиланади

«Ўзстандарт» 8 тоннали ошга сертификат берди